Марко Ройс "Милан"нинг эътиборини ўзига жалб қилмоқда

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Сalciomercato тарқатган хабарга кўра “Милан” спорт директори 28 ёшли немис футболчисини кузатиш учун Дортмундга келган. “Россонерилар” Ройсдан ташқари шунингдек “Боруссия”нинг яна бир аъзоси - Юлиан Вайглни ҳам кўз остиларига олиб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, Ройс жорий мавсумнинг аксарият қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлди ва Бундеслигада бор йўғи 1та учрашувда иштирок этди ҳолос. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!