“Машъал” камерунлик футболчи билан келишувга эришди

983

“Машъал” камерунлик футболчи билан келишувга эришди

Муборакнинг “Машъал” клуби таркибни кучайтириш учун жиддий бел боғлаган. Бу борада “газчилар” легионерлар лимитига эътибор қаратишмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, “Машъал” айни пайтда икки ўйинчи билан оғзаки келишувга эришди. Булар камерунлик Эммануэль Мбелла ва черногориялик Горан Вуйович.

Маълумот ўрнида, Африкалик футболчи ярим ҳимояда тўп тепса, Горан ҳужумда ҳаракат қилади. Бу легионерлар Фарғонада бўладиган "Фарғона ҳокими Кубоги-2018"да иштирок этади.