Мбаппе бошчилигидаги ПСЖда ҳамон квадрупл учун имконият бор! (Фото)

Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида ПСЖ "Барселона"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Париж гранди мусобақадаги юришини давом эттирадиган бўлди. 

Қизиғи, жамоада ҳамон квадрупл (4 та соврин ютиш имконияти)га эришиш эҳтимоли сақланиб турибди. Парижликлар аллақачон мамлакат суперкубогини қўлга киритган. ЕЧЛда ҳам ярим финалга қадар етиб келди. 

Маълумот ўрнида, Франция кубогида финалга йўл олган Килиан Мбаппенинг шериклари ҳозир ички биринчиликда ҳам пешқадам бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!