Мбаппе ПСЖдан чиройли кетиш йўлини топди

Килиан Мбаппе ПСЖни тарк этиш учун катта пулдан воз кечмоқчи. 

Аввалроқ, 25 ёшли ҳужумчи мавсум сўнггида "Реал" сафига ўтишга қарор қилгани ҳақида айтилганди. 

Журналист Рамон Альвареснинг хабар беришича, Мбаппе 89,6 миллион евро бонус ҳамда 38,2 миллион евро йиллик маошидан воз кечмоқчи. Бу ҳолатда парижликлар 127,8 миллион евро тежаб қолади. 

Жорий мавсумда Килиан Лига 1 доирасида 26 беллашувда майдонга тушиб, 24 та гол ҳамда 6 та голли узатма муаллифига айланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!