ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаётганди. Бу мавзуда Франциянинг таниқли "L'Equipe" нашри маълумот берди. 

Унга кўра, Мбаппе мавсум ўртасида парижликларни тарк эта олмайди. Сабаби, унинг клуб билан келишуви мавжуд ва ҳужумчи шартномага номувофиқ иш қилиши жуда қийин масала. 

Аввалроқ, Килианнинг қишда "Реал"га кўчиб ўтиши ҳақида миш-мишлар тобора авж олаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!