Мбаппенинг келиши ҳам "Реал"нинг Эндрик бўйича қарорини ўзгартирмайди

"Реал" клуби Бразилиянинг "Палмейрас" жамоасидан Эндрик трансферини чўзмоқчи эмас. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

"Қироллик клуби" бразилиялик футболчини ёзгача ижарада бўлишига рози. Аммо жорий мавсум якунига етгач, Эндрик "қаймоқранглилар" сафини тўлдиради. 

Олдинроқ, Мбаппенинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги бразилнинг Мадридга келишини кечиктириши мумкинлиги айтилганди. Бироқ "қаймоқранглилар" ёш истеъдод соҳибини тезроқ ўз таркибида кўрмоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!