Мбаппенинг келиши Винисиусга қандай таъсир қилади?

“Реал” ёзда ПСЖ форварди Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиши айтилмоқда.

Кўпчиликни бу трансфер амалга ошса, мадридликларнинг асосий ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг позицияси қандай бўлиши қизиқтиряпти.

Marca нашрининг маълум қилишича, бразилиялик ҳужумчи ҳар қандай вазиятда ҳам “Реал”да қолишга тайёр. Винисиус Мбаппе билан ҳужум чизиғида бирга ўйнаши мумкинлигини билдирган.  

Клуб раҳбарияти ҳам кейинги мавсумларнинг асосий қаҳрамонидан воз кечмоқчи эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!