Мбаппенинг ўрнига "Бавария" футболчиси

Ёзги трансфер ойнасида Килиан Мбаппе ПСЖни тарк этиб, "Реал"га ўтиши ҳақидаги хабарлар ОАВда кенг тарқалмоқда.

Париж гранди 25 ёшли форварднинг кетишини ҳисобга олган ҳолда аллақачон унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни кўриб чиқмоқда. "Transfer News Live" портали хабарига кўра, "қизил-кўклар" Серж Гнабрини асосий вариант сифатида кўрмоқда.

Серж Гнабри ҳозирда "Бавария"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда у 11 та расмий ўйинда қатнашиб, битта гол урди. Нуфузли "Transfermarkt" 28 ёшли германияликни 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!