"Милан" "Реал" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. "Diario AS" нашри хабарига кўра, испаниялик ярим ҳимоячининг хизматларига "Милан" қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, "россонерилар" испаниялик футболчини кейинги мавсумгда сотиб олиш опцияси билан ижарага олмоқчи. Себальоснинг ўзи ҳам ўйин тажрибасидан норози бўлгани учун ёзда "қироллик клуби"ни тарк этиш ҳақида жиддий ўйламоқда.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида 27 ёшли хавбек бор-йўғи 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!