Миржалол Қосимов: Бу мавсум кўпроқ клуб тарбияланувчиларига ишонч билдирамиз

Хабарингиз бор, бугун “Бунёдкор” жамоаси янги мавсум олдидан таркибга янги футболчиларни таништириш маросимини ўзказди. Ушбу маросим аввалида жамоа устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ҳаммани янги мавсум билан табриклайман. Хориж йиғинлари орқали ўйинларимизни тўгрилашга ҳаракат қилдик. Ҳамма жойда муаммо бўлади. Шунинг учун биз бунга эътибор қаратмасдан майдонда мухлисларбоп ўйин кўрсатамиз. Катта трансферларга қўл уруш учун имкониятимиз йўқ. Бу мавсусда ўз тарбияланувчиларимизни синовдан ўтказамиз, – дейди Миржалол Қосимов.

Ўтган йили селекция ишларини олиб борганмиз. Филипнинг ўйини бизга тўгри келади. Унинг техникаси яхши. Сербиялик футболчининг ўйин услуби маъқул келгани учун уни таркибга жалб қилдик.

Ҳар бир футболчини тушунамиз. Футболчининг фаолияти қисқа бўлади. Достон Ҳамдамов “Бунёдкор”да шаклланди. Уни кетишига қаршилигимиз йўқ, лекин “Анжи” ўша пулни берса яхши. Ўша пул жуда зарур.

– Сардор Рашидовни сафга қўшиб олишимиз борасида тўхталадиган бўлсам ўзим у билан бу борада гаплашмадим. Аммо Мурод Алиев гаплашиб кўрдилар. Бироқ Ссардорга биздан ташқари "Пахтакор"дан ҳам таклиф бўлган. У кутиб турди. "Пахтакор" ОЧЛга чиқа олмагач "Локомотив"ни танлади.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" ўз таркибини ўтган мавсумни "Металлург"да ўтказган Сулаймонов Мирғиёз, Тошматов Муроджон ва "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган Филип Раевацлар билан тўлдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!