МЮ "Эвертон"ни 35-марта мағлубиятга учратиб рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 22-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Эвертон”ни 0:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

GracenoteLive нашрининг хабар беришича ушбу ғалаба МЮнинг АПЛ доирасида “ирисчилар” устидан қозонган 35-ғалабаси бўлди. Эътиборлиси, бу премьер-лига тариҳида бир жамоа устидан қозонилган энг кўп ғалаба бўлиб тарихга кирди.

Бу борадаги иккинчи кўрсатгич ҳам “қизил иблислар”га тегишли. Улар “Астон Вилла” жамоасини 34 марта мағлубиятга учратишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!