Нани сўнгги 3 йилда илк бор кетма-кет 2та учрашувда гол урди

Хабарингиз бор кеча Италия А Сериясининг қолдирилган 12-турида “Лацио” ўз майдонида “Удинезе”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушбу баҳсда римликлар ярим ҳимоячиси Нани ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришди. Таъкидлаш лозимки, 31 ёшли португалиялик футболчи сўнгги 3 йил ичида илк марта чемпионатнинг кетма-кет 2та ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, Нани бундан аввалги турда “Кьево” (5:1) дарвозасини ҳам ишғол этишга эришган.

У сўнгги марта 2015 йилнинг ноябрида “Фенербахче” сафида Туркия чемпионатининг кетма-кет 2та баҳсида гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!