“Наполи” ўз сафига “Милан” тарбияланувчисини қўшиб олади

 

“Наполи” жамоаси “Болонья” клуби билан ярим ҳимоячи Симоне Верди борасида келишувга эришгани ҳақида Football Italia нашри хабар бермоқда.

Неаполликлар “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланган Верди учун 24 млн евро сарфлашга тайёр бўлиб туришибди. Бироқ 25 ёшли футболчи “Наполи”га ўтиш борасида ўзининг якуний қарорини бермаган.

Жорий мавсумда Симоне Верди А Сериянинг 20 ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!