"Наполи" ўзига янги дарвозабон топди

“Наполи” клуби “Женоа” дарвозабони Маттиа Периннинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди.

Football Italia нашрининг хабар беришича неаполликлар 25 ёшли посбонни қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишиб, уни мавсум сўнггига қадар “Женоа”нинг ўзига ижарага беришмоқчи. Ушбу келишув "Наполи"га таҳминан 10 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Периннинг генуяликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!