“Насаф” эртага “Шахтёр” билан ўйнайди

847

“Насаф” эртага “Шахтёр” билан ўйнайди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Қаршининг “Насаф” клуби эртага Қозоғистоннинг “Шахтёр” клубига қарши тўп суради. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 17.00 да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин, қаршиликлар Украинанинг “Ворскла” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергани ҳақида хабар берган эдик.

“Аждарлар” Туркиядаги илк назорат учрашувини  “Таrsus Idman Yurdu”га қарши баҳс ўтказишган эди ва унда Рўзиқул Бедиев шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.