"Насаф" Туркияда қозоқ клубига имкониятни бой берди

Янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда олиб бораётган Қаршининг “Насаф” клуби бугун мазкур йиғин доирасида Қозоғистоннинг “Қизил-Жар” клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Ушбу ўйинда “Насаф” сафида асосан ёш футболчилар майдонга тушди ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Қаршиликлар томонидан киритилган ягона голга Шароф Муҳитдинов киритди.

Назорат ўйини

“Насаф” (Қарши, Ўзбекистон) – “Қизил-Жар” (Петропавловск, Қозоғистон) 1:2

Голлар: Шароф Муҳитдинов – Фредди Коронел, Гунченко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!