“Навбаҳор” легионери жамоада қоладиган бўлди

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби сафида 2017 йилги мавсумда ишончли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган Дарко Станоевич янги мавсумда ҳам “лочинлар” сафида қоладиган бўлди.

Сербиялик легионер айрим сабабларга кўра, “Навбаҳор”нинг Тошкентдаги йиғинига ўз вақтида келиб қўшилмаган эди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, Станоевич бугундан жамоа машғулотларига қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!