"Нефтчи" Анталиядаги ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" бугун Грузиянинг "Колхети-1913" жамоаси билан назорат учрашув ўтказди.

Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида грузиялик футболчилар ўз жарима майдончаси ичида дарвозага тўп уришга чоғланган Жасур Жалолиддиновни йиқитиб, қомдани қўпол равишда бузишди. Ҳакам уларнинг дарвозасига 11-метрли жаримани белгилашга мажбур бўлди. Жарима тўпини жамоага янги келиб қўшилган руминиялик ҳужумчи Михай Роман моҳирона амалга ошириб "Нефтчи" олдинга олиб чиқди. Шундан кейин грузин футболчилари ташаббусни ўз қўлларига олиб ҳужумни кучайтиришга уриндилар. Аммо бу ҳаракатлар натижа бермади. Биринчи бўлим "Нефтчи"нинг устунлиги билан 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширдилар. Майдонга Ғулом-Ҳайдар Гуламов, Шоҳруз Норхонов, Билолхон Тошмирзаев, Санжар Қодирқулов ҳамда Мухсин Убайдуллаевлар туширилди. Айнан захирада ўйинга қўшилган Тошмирзаев рақиб дарвозасига иккинчи голни урди.

Назорат учрашуви

"Нефтчи" - "Колхети-1913" - 2:0

Голоар: Михай Роман 15' (пен), Билолхон Тошмирзаев 54'

"Нефтчи": Ботирали Эргашев, Боян Цигер, Анвар Ғофуров, Зоир Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Манучеҳр Сафаров, Кетерин Карп, Жавоҳир Қаҳрамонов, Жасур Жалолиддинов, Хусайн Норчаев, Михай Роман.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!