“Нефтчи”ни шартномаси тугаган футболчилар тарк этишди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2018-йилги мавсумга тайёргарликни бошлади. Сергей Лебедев ҳамда Мурод Исмоилов бошчилик қилаётган машғулотлар Қиргулидаги стадионда ўтказилмоқда. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, клуб билан шартномаси ниҳоясига етган бир қатор футболчилар бошқа жамоалар кўригига йўл олишди. Амалда шартномаси мавжуд бўлган ўйинчилар эса жамоа машғулотларида иштирок этишяпти. Айтиш керакки, сўнгги пайтларда матбуотда “Нефтчи” клуби ҳақида турли-хил асоссиз янгиликлар тарқамоқда. “Нефтчи” ПФК мухлислардан бу каби миш-мишларга эътибор бермаслигини сўрайди.

Ҳақиқатдан ҳам янги мавсумда “Нефтчи” клубини айнан қайси лигада ўйнаши мавҳумлигича қолмоқда. Клуб ЎзПФЛнинг 2018-йилги мавсумий талабларини бажариш, яъни лицензиялаш жараёнидан ўтмоқда. Тез орада мазкур масала ҳам ўз ечимини топади. Шунингдек, тез кунларда Фарғонага ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташрифи кутилмоқда. Ташриф давомида Фарғона вилоятидаги умумий аҳвол ўрганилгач, тегишли хулосалар қилинади. Жамоамизга доир сўнгги янгиликларни клуб расмий сайти орқали кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!