"Нефтчи"нинг легионерлари Осиё кубогида қатнашмоқда!

Бугун  "А" гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги тариҳида ўзининг илк учрашувини ўтказади. Хабарингиз бор, Тожикистон МТЖ Осиё кубоги дебютанти ҳисобланади. Хитойга қарши кечадиган бугунги баҳсда саудиялик Муҳаммад Ҳолид Ал Хоиш бош ҳакам бўлади.

Мазкур учрашувда "Нефтчи" аъзолари Зоир Жўрабоев ва Манучеҳр Сафаровга ҳамда Тожикистон миллий терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Хитой - Тожикистон учрашуви бугун  Тошкент вақти билан соат 19:30да "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!