Неймарнинг “ҳурмача” қилиқлари фош бўлди

L’Équipe нашрининг ПСЖ клуби ичидаги инсайдери бразилиялик ҳужумчи Неймар жамоа ичида “ҳурмача” қилиқлари билан машҳур бўлганини айтиб берди.

Наўрнинг ёзишича, Неймар машғулот чоғида ўша даврдаги бош мураббий Кристоф Галтьенинг ассистенти билан уришиб кетган. Бу жамоа ичида муҳитни бузилишига олиб келган.

Кейинроқ, Неймар машғулот пайтида 19 ёшли ярим ҳимоячи Исмаэль Гарби билан зиддиятга борган. Ўшанда машҳур футболчи ёш жамоадошини йиқитиб, ётган ўйинчини бошига зарба берган. Бу ҳолатдан кўпчилик ҳайратга тушган.

- Неймарнинг Витиньяга ҳам яхши муносабатда бўлмаган. Витиньянинг ўўзи тарбияли йигит бўлгани учун ортиқча муаммо туғдирмаслик мақсадида буни инкор қилади. Лекин Неймар уни бир неча маротаба ҳақорат қилган, - дейди номини сир тутиб, ички ахборотларни тарқатаётган  L’Équipe журнали инсайдери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!