Обамеянг “Боруссия”нинг ўйинини ўтказиб юборади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмрик Обамеянг Германия Бундеслигаси 19-туридан ўрин олган “Герта”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

“У Дортмундда шуғулланмоқда. Унинг бошида бошқа нарсалар айланиб юргандек туюлмоқда, менга ва бу ўйингга тайёр эмас. Айнан шу сабабли, у Берлинда жамоамизга ёрдам бера олмайди”, – деб айтиб ўтди “Боруссия” спорт директори Михаэль Цорк.

Қайд этиш жоиз, 28 ёшли футболчи клуб ички қоидасини бузгани учун ўтган турда “Вольфсбург”га қарши баҳсда иштирок этмаган эди.

Илгарироқ, ОАВда габонлик форварднинг “Арсенал”га ўтиши борасида турли хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!