Обамеянг хотиралар билан ўртоқлашди

“Челси” ҳужумчиси Обамеянг “Милан”да ўйнаган даврини эсга олди.

“Тўғрисини айтганда, улар жуда кучли эди. Роналду, Малдини, Неста... Мен жуда ёш эдим. Шунинг учун ижарада ўйнашни танлаганман.

Имкон қадар кўпроқ Роналдони кузатардим. Тўғрисини айтсам, ўшанда у бироз семиз эди. Аммо ҳали ҳам энг зўри эди. Карло Анчелотти унинг жисмоний ҳолатини гапирганида, Роналдонинг жавоби эсимда: Сен югуришимни хоҳлайсанми ёки гол уришимни? Анчелотти  унга жавобан: гол уришингни хоҳлайман, - деганди.

Кейинги учрашувда Роналдо иккита гол урганди. Бу ҳарактер ҳужумчи сифатида сизга керак. Сабабт, руҳий жиҳатдан сиз кучли бўлишингиз керак”- деди габонлик ҳужумчи Обамеянг.

Ёзги трансферлар ойнасида Обамеянг “Барса”дан “Челси"ўтди. “Кристал Пэлас”га қарши учрашувда (2:1) “аристократлар” жамосидаги дебют голини урди.




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!