Обамеянгнинг агенти Лондонга келди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг яқин фурсатлар ичида “Арсенал” футболчисига айланиши мумкин.

Унинг отаси мазкур трансферни амалга ошириш учун Лондонга учиб келди. Қайд этиш жоиз, футболчининг отаси – унинг шахсий  агенти саналади ҳам.

Bild нашрида ёзишича,  Пьер-Франсуа Обамеянг ўғлининг лондонликлар сафига ўтишига ишонмоқда. “Тўпчилар” Алексис Санчеснинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда.

Қайд этиш жоиз, дортмундликлар унинг ўрнига Миши Батшуайини олиб келишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!