Ўзбекистон - Эрон учрашувини кимлар шарҳлайди?

Бугун "CAFA Nation’s Cup" халқаро мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтади. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қиладиган ҳал қилувчи учрашувда Ўзбекистон милллий терма жамоамиз Эронга қарши майдонга тушади.

Ушбу учрашув “Спорт” телеканали орқали 20:20 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Финал баҳсини Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев тандем сифатида шарҳлаб борадилар. Рус тилидаги шарҳда эса Отабек Жўраев ишлайди.

Дарвоқе, 3-ўрин учун кечадиган Қирғизистон ҳамда Уммон термалари иштирокидаги учрашув 18:20 дан бошлаб “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади ва мазкур ўйинни шарҳлаш Ҳасан Турдиалиев зиммасига тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!