Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланиши маълум бўлди

Cоcа-Cола ҳомийлиги остидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига 21 март куни қуръа ташланади. Жараён Спорт-ТВ орқали 19:30 дан бошлаб жонли эфирга олиб чиқилади. Қайд этиш керак, шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаш босқичи доирасида Ҳонг Конг билан сафар учрашувида иштирок этади. Ўзбекистон кубоги қуръаси эса мана шу беллашувдан кейин эфирга чиқиши кўзда тутилган.   

Ўтган мавсумда бўлгани каби бу йил ҳам гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Суперлига ва Пролига клублари мусобақани шу босқичдан бошлайди. Қолган 10 та жамоа номига эса Биринчи лига жамоалари саралаш ўйинлари орқали аниқлик киритади. Лига Биринчи лига жамоаларини тўлиқ саралаб олгач, кубокнинг саралаш босқичи ҳақида алоҳида маълумот берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!