Паралимпия. Бир йўналишда икки нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпионати шоҳсупасига кўтарилди

Парижда бўлиб ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида F37 классининг ядро улоқтириш дастуридада бирданига икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди.

Жумладан, Қудратуллохон Маъруфхўжаев 14 метр 69 см натижа билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, 14 метр 62 см натижа қайд этган Толиббой Йўлдошев делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Қайд этиш лозимки, ҳар иккала спортчимиз ушбу мусобақада ўзларининг шахсий рекордларини ўрнатишди ва энг муҳимми, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!