"Пахтакор" энг кўп ўйини қайси мусобақада ўтказган?

"Пахтакор"нинг ўз тарихида ўтказган расмий ўйинлари сони 2024 йилги мавсум бошланишидан аввал 2650тага етиб улгурди.

“Пахтакор” тарихидаги барча расмий учрашувларнинг статистикаси орқали турли мусобақаларда кўрсаткичлар қандай кўриниш олганини батафсил билиб олиш мумкин. Ҳозирча энг кўп ўйин СССР чемпионатида ўтказилган – 1242та. Энг кўп ғалаба эса миллий чемпионатимизда қўлга киритилган – 635 марта. Рақиб дарвозасига гол уриш борасида Ўзбекистон чемпионатида рекордчи – 2073 гол. Ўзбекистон чемпионатида чемпионлик, ғалаба, урилган голлар ва қўлга киритилган очколар бўйича “шерлар” яққол рекордчи саналади.

Айни пайтга қадар жами 2650 расмий учрашувда “Пахтакор” майдонга чиққан. Уларда 1334 ғалаба, 587 дуранг ва 729 мағлубият қайд этилган. Рақиб дарвозасига урилган умумий голлар сони 4600тага етди. Тошкентликлар дарвозасидан эса 2952 тўп ўтказиб юборган.

Мусобақалар бўйича алоҳида кўрсаткичлар билан жадвал орқали танишиб олишингиз мумкин.

photo_2024-03-04_13-45-20

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!