ПСЖ "Барселона"га 200 миллион евролик таклиф билан чиқди

Ёзги трансферлар ойнасида Килиан Мбаппедан айрилишини сезиб турган ПСЖ унинг ўрнига номзодлар изламоқда. "Барселона" вингери Ламин Ямал вариантлар орасида мавжуд. 

Инсайдер Луис Фожонинг сўзларига кўра, парижликлар испаниялик футболчи учун 200 миллион евролик таклиф билан чиқди. Аммо "Барса" Ямални сотиш нияти йўқ. Жоан Лапорта гарчи ушбу трансфер орқали молиявий ҳолат анча яхшиланишини билсада, ёш истеъдодни қўйиб юбориш нияти йўқ, дея хабар беради "Marca" нашри. 

Ямал ҳали 17 ёшга тўлмаган бўлса ҳам ушбу мавсумда кўрсатаётган ўйини орқали аллақачон жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб бўлди. У 37 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол уриб, 7 та ассист амалга оширди. 

Аввалроқ, ПСЖ Мбаппенинг ўрнига Виктор Осимхен ва Хвича Кварацхелия учун курашга киришиши ҳақиқа миш-мишлар чиққанди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!