ПСЖ етакчиларидан бири "Реал"га қарши дастлабки баҳсни ўтказиб юборади

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган дастлабки учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Парижликлар устози Унаи Эмерининг фикрича 35 ёшли италиялик футболчи ҳали юқори савияли учрашувларда майдонга тушишга тайёр эмас. Испаниялик мутахассис Моттадан жавоб баҳсида фойдаланмоқчи.

Маълумот учун, "Реал" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 14 февраль куни “Сантьяго Бернабеу”да Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!