ПСЖ футболчиси мавсумни "Наполи"да якунлаши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Лукас Моура фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчига “Наполи” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Моура учун неаполликлардан ташқари шунингдек "Нант" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Моура жорий мавсум Франция чемпионатининг жами 5та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!