"Қизилқум" уй учрашувларини қаерда ўтказиши маълум

Янги мавсуми қуръасига 2 кун вақт қолганида Лига "Қизилқум" клуби уй учрашувларини вақтинча ўтказиб туриши режалаштирилган "Бухоро СМ" аренасини Суперлига ўйинлари учун қабул қилмасликка қарор қилди.

"Бухоро СМ" билан боғлиқ ҳолат Лига хавотирига сабаб бўлди. Стадион келажаги билан боғлиқ саволларга тўлақонли жавоб олиш имкони бўлмагач, "Қизилқум" клубига "Насаф" билан алоқа ўрнатиш тавсия этилди. Лига бу масалада "Насаф" раҳбарияти билан боғланди.

Шундан келиб чиқиб, Навоийдаги майдон Лига талабларига жавоб берадиган ҳолга келгунига қадар "Қизилқум" ўз уй учрашувларини Қарши шаҳрида ўтказади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!