"Қўқон-1912" Тошкентдаги йиғинини бошлади

 

Суперлига – 2018 ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз вақт қолмоқда. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамиз аъзолари кечадан, Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборишди.

Бу босқич 21 февраль кунига қадар давом этади. Мураббийларимиз навбатдаги босқичдаги тайёргарликда, футболчиларнинг жисмоний тайёргарликлари билан бир қаторда тактик тайёргарликка ҳам эътибор қаратадилар.

Йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказиш режа қилинган. Дастлабки ўйин Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан 13 февраль куни ўтказилиши режага киритилган. Кейинги учрашувда эса Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси футболчиларимизга рақиб вазифасини ўтаб беради. Бу учрашув 18 февраль куни ўтказилиши кўзда тутилган.


Шунингдек, Тошкентдаги йиғин давомида футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтиши ҳам режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!