"Қўқон-1912"га қайтган тажрибали ҳимоячи "Қизилқум"дан нега кетгани, жамоадаги мақсади ҳақида гапирди!

Хабарингиз бор, бугун "Қўқон-1912" жамоаси тажрибали ҳимоячи Авазхон Маматхўжаев билан шартнома имзолади. Клуб сафига қайтган Авазхон "Қўқон-1912" жамоасининг матбуот хизматига қайтиши ҳақида қисқача интервью берди.

"Йил бошида “Қизилқум”дан таклиф тушди. Дастлабки турларда барчаси жойида эди, мен асосий таркибда майдонга тушаётган эдим. Бироқ “Бухоро”га қарши учрашувда жароҳат олдим ва деярли биринчи давранинг қолган қисмида жароҳатни даволаш билан ўтказдим.

Бу футбол. Жароҳат эса футболнинг бир қисми. Биринчи давра якунида “Қўқон-1912” жамоасидан таклиф бўлди. Мен эса ўйлаб ўтирмасдан жонажон клубимга қайтишга қарор қилдим.

Мақсадим - “Қўқон-1912” жамоасида яхши ҳаракат қилиб, жамоани Суперлига олиб чиқишга ёрдам бериш", - деди таржибали ҳимоячи.

авазз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!