Расман! 2024 йилги мавсумда Пролигада 8 жамоа кураш олиб боради

Бир неча дақиқа аввал фаолиятини Пролигада давом эттира олмайдиган жамоалар номига ойдинлик киритилди. Шу тариқа лицензиялаш талабини бажариши мумкин бўлган Пролига клублари 6 тани ташкил этиши маълум бўлди: "Бухоро", "Қўқон-1912", "Машъал", "Шўртан", "Хоразм" ва "Арал".

Ассоциация ва Лига ўзаро келишган ҳолда мазкур 6 жамоа қаторига яна икки жамоани шартли равишда киритди: "Олимпик Мобиуз" ҳамда "Дўстлик Тошкент". 2028 йил Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган Олимпик фарм бундан буён Мобиуз ҳомийлиги ҳамда Ассоциация кафолати остида фаолият олиб боради. Дўстлик Тошкент эса сўнгги икки мавсумни Биринчи лигада ўтказган бўлиб, бир йил аввал Биринчи лига клублари орасидан биринчилардан бўлиб ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этганди.

“Биринчи лига регламенти”нинг 9.3-бандига кўра, якунига етган мавсум натижасига кўра юқори тоифадаги Лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган футбол жамоасида регламент ёки меъёрий ҳужжатлар билан боғлиқ чеклов юзага келса (Янгиер қурувчи), унинг ўрни лицензиялашнинг минимал талабига жавоб бера оладиган бошқа жамоа билан тўлдирилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ва Лига жорий мавсум Дўстлик Тошкент клубини Пролига учун шартли равишда рўйхатдан ўтказишни лозим деб топди. Мавсум якунига кўра жамоа у ёки бу талабни белгиланган кўринишда амалга ошира олмаса, 2024 йилни қайси ўриндан якунлашидан қатъий назар Биринчи лигага туширилади.

Пролига иштирокчилари билан келишган ҳолда Лига мусобақани тўрт давра ҳамда 28 турдан иборат форматда ўтказишга қарор қилди. Бунда жамоалар мавсум давомида ўзаро тўрт мартадан тўқнаш келади. Шу тариқа ҳар бир жамоа мавсум давомида 28 та учрашувда иштирок этади. Пролига клублари Ўзбекистон кубоги доирасида минимум 3 тадан учрашувда иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahodir Qodirov
08/02/2024 22:19
Diyor ketishi kk u jurnalist edi menimcha hamma òzini ishini qilgani maqul . Bulmasa fudbolni yigishtirish kk.
Bahodir Qodirov
08/02/2024 22:10
Fudbolni rasvo qildizla bu qanaqa fudbol bu nagli fudbolni ustidan kulishhh..rahbariyatni....00000...????