Расман! Алексис Санчес МЮ, Мхитарян “Арсенал” футболчисига айланди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланди. Бу ҳақда “қизил иблислар” расмий сайти хабар бермоқда.

У янги жамоаси сафида 7-рақамда тўп суради.

Ўз навбатида, Гейнрих Мхитарян “Арсенал”га ўтгани борасида хабар эса  “тўпчилар” расмий сайтида эълон қилинди.

Манчестер клуби расмий сайтида ёзилишича, Мхитарян Санчес трансферининг бир  қисми сифатида лондонликлар сафига ўтган.

Бироқ, “Арсенал” расмий сайти Санчес Мхитарян трансферининг бир қисми сифатида Лондонга келгани ёзилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!