Расман! "Барселона" қолумбиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди (фото)

Бразилиянинг “Палмейрас” клуби ҳимоячиси Йерри Мина расман “Барселона” билан шартнома имзолади.

Каталонияликлар расмий сайтининг хабар беришича 23 ёшли колумбиялик футболчининг трансфери “Барселона”га 11,8 млн еврога тушган. Унга кўра Мина “кўк-анор ранглилар” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ўз навбатида “Барселона” Колумбия терма жамоаси аъзосининг товон пулини 100 млн евро этиб белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, бу “Барселона”нинг қишки трансферлар давридаги иккинчи хариди ҳисобланади. Каталонияликлар бундан аввалроқ “Ливерпул”дан ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони ҳам сотиб олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!