Расман! "Навбаҳор"нинг собиқ ҳимоячиси "Нефтчи" аъзосига айланди

"Нефтчи" жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун сербиялик  тажрибали футболчи Боян Цигер  "Нефтчи" билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоанинг ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Боян Цигерга Ўзбекистон Суперлигаси бегона эмас. Футболчи 2021-2022 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида фаолият олиб борган.Боян ўтган мавсумни Малайзия  Премьер-лигаси вакили "Кедах Дарул Аман"  клубида олиб борди.
Фаолияти давомида Сербия ва  Черногориянинг футбол лигаларида  тўп сурган Б. Цигер Сербия кубоги соҳиби ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!