Расман! "Пахтакор" Акмал Шораҳмедовни ўз сафига қўшиб олди

Бундан аввалроқ Қаршининг “Насаф” клуби сардори Акмал Шораҳмедов янги мавсумни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда 31 ёшли футболчи “шерлар” билан икки йиллик шартнома имзолади.

Асли "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Шораҳмедов ўтган мавсум жами 28та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси фаолияти давомида Олий лигада жами 286 беллашувда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 11та гол киритган. "Бунёдкор" сафида икки карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

Акмал Шораҳмедов ҳақида маълумот:

Туғилган санаси: 10.05.1986

Туғилган жойи: Тошкент

Ютуқлари:

2 марта Ўзбекистон чемпиони - 2011, 2013

2 бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2012, 2013

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2014

ОЧЛ ярим финалчиси - 2012

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!