Расман! "Қизилқум" шимолий македониялик ҳужумчи трансферини эълон қилди

Марко Симоновский "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.  

"Суперилганинг иккинчи даврасига жиддий тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида навбатдаги трансферни амалга оширди.

Шимолий Македония кубоги соҳиби, марказий ҳужумчи Марко Симоновский эндиликда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади", - дейилади хабарда.

Марко ҳақида маълумот:

Исм шарифи: Марко Симoновский.
Туғилган куни: 02.01.1992 й.
Туғилган жойи: Скопье — Шимолий Македония.

Позицияси: Ҳужумчи.

Ўйнаган жамоалари: "Металлург Скопье" (Шимолий Македония), "Вардар" (Шимолий Македония), "Амкар" (Россия), "Сплит" (Хорватия), "Жетису" (Қозоғистон), "Шахтёр" (Қозоғистон), "Лахти" (Финландия), "Волонтари" (Руминия), "Шепши" (Руминя), "Дрита" (Косово).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!