Расман! "Қўқон-1912" клуби "Хоразм" футболчиси Бешимовни сотиб олди!

Шаҳзодбек Бешимов - "Қўқон-1912" жамоасининг янги аъзоси. Бу ҳақда "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати хабар берди. 

"Қўқон-1912" жамоаси иккинчи даврада таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Жамоа ёш ва иқтидорли ҳужумчи Шаҳзодбек Бешимовни "Хоразм" клубидан трансфер қилди. "Қўқон-1912" жамоаси Шаҳзодбек Бешимов билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

"Жамоамизга хуш келибсан, Шаҳзодбек Бешимов", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!