"Реал" юлдузи "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоя чизиғига "Реал"нинг яна бир футболчисини олиб келмоқчи. "Tribal Football" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" Лука Модричга қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, матбуотда тажрибали хорватиялик ўйин амалиёти камлиги туфайли январ ойида Мадрид жамоасини тарк этишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Англия гранди бундан унумли фойдаланиб, хорватиялик хавбекни "Олд Траффорд"га тортмоқчи.

Лука "Туманли Албион"да аввал ҳам ўйнаган. 38 ёшли футболчи "Реал"га ўтишдан олдин Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2012 йилдан бери мадридликлар сафида ўйнаб келмоқда. Унинг трансфер нархи 10 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!