"Реал"да янги трио пайдо бўлади

1118

Мадриднинг “Реал” клуби ёзда жамоанинг ҳужум чизиғини бутунлай янгиламоқчи. Маrcа хабарига кўра, “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес  ҳужум чизиғини кучайтириш учун катта трансфер компанияси олиб бормоқчи.

Хабарда айтилишича, жамоанинг янги лидери – Неймар бўлади. Яна бир номзод эса “Челси” футболчиси Эден Азар эканлиги айтилноқда. У ҳамон “аристократлар” билан шартномасини узайтирганича йўқ.

Марказий ҳужумчи позициясига эса “Бавария”дан Роберт Левандовски олиб келиниши айтилмоқда.