Роналдо “Евро-2024”да қайси терма жамоа ғолиб чиқишини айтди

Бразилия терма жамоаси ва “Реал”нинг собиқ юлдузи Роналдо ёзда Германия мезбонлик қиладиган Европа чемпионатида қайси жамоа ғолиб чиқиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

- Ўйлашимча, Испания терма жамоаси ғолиб бўлади, - деди Роналдо.

Бу галги Европа чемпионатига Германиянинг 10 та шаҳридаги стадионлар мезбонлик қилади. Мусобақа 14 июлдан 14 июлгача давом этади.

Қитъа чемпионатининг амалдаги ғолиби Италия терма жамоаси ҳисобланади. Италияликлар тўрт йил муқаддам “Уэмбли”да Англия терма жамоаси енгиб, бош соврин соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!