Роналдо Хави ва "Барселона"ни мақтади

Бразилиялик Роналдо Назарио "Барселона"нинг айни дамдаги ҳолати борасида фикр билдирди. 

"Барса"даги вазият сўнгги инқироздан кейин анча яхшиланди. Хави келиши биланоқ ҳолат сезиларли даражада яхши томонга ўзгарди. 

Мен ажойиб, жуда тажовузкор, вертикал ҳужумкор ва яхши прессинг қила оладиган жамоани кўряпман. Буларнинг барчаси "кўк-анорранглилар"нинг анъанавий даражаси. 

Футбол одамлар ўйлаганчалик осон эмас. Кийиниш хонасини бошқариш ва одамлар устида назорат ўрнатиш қийин. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, Хави ажойиб иш қиляпти", - деди cобиқ "Барселона" футболчиси. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!