Рус теннисчиси “ATP Apia International Sydney” турнирида неча пул ишлади?

“ATP Apia International Sydney - 2018” турнирида ёш теннисчилар бош соврин учун кураш олиб борди.

Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган турнирда 21 ёшли россиялик Данил Медведев турнир кашфиёти бўлган мезбон теннисчи Алекс де Минаурга қарши баҳслашди.

Уч сет давом этган ўйинда Данил рақиби устидан 1:6, 6:4, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, рус теннисчиси бош соврин билан биргаликда 83.650 АҚШ доллари ва 250 рейтинг очкосига эга бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!