“Саутгемптон” “Ливерпуль”дан Старрижни ижарага олмоқчи

 

Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Даниэль Старриж “Саутгемптон”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, “авлиёлар” қишки трансфер мавсумида англиялик форвардни мавсум якунига қадар ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бундан ташқари, “Саутгемптон” раҳбарияти ўз эътиборини “Арсенал” ҳужумчиси Тео Уолкотт ва “МЮ” ҳимоячиси Люк Шоуга қаратган. “Авлиёлар” мазкур ўйинчиларни тўлиқ ўйин амалиёти билан қизиқтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!