Шукуровнинг жамоаси Сергеев тўп сурадиган клубни мағлуб этди

Бугун БАА Про-лигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилди. Бу тур Отабек Шукуров тўп сурадиган “Шаржа” клуби ўз майдонида  Игорь Сергеев фаолият олиб борадиган “Ал-Дафра”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда Шукуровнинг жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Отабек учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Сергеев эса учрашув қайдномасига киритилмади.

Бу ғалабадан сўнг “Шаржа”нинг очколари сони 16 тага етди ва улар 7-ўринга кўтарилиб  олишди. “Ал-Дафра” эса 8 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

БАА Про-лигаси. 13-тур

“Шаржа” – “Ал-Дафра” 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!