Скоулз Погбани танқид қилди

"Манчестер Юнайтед" клуби афсоналаридан бири Пол Скоулз манкуанликлар ярим ҳимоячиси Поль Погбани жиддий танқид остига олди.

“Барчамиз кўрган “Ювентус”даги Погба қани? Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ёрдам берадиган ва 25 метрдан гол урадиган? У жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшадиган 100 миллионлик футболчига ўхшамайди”, - дейди Скоулз.

Маълумот учун, МЮ премьер-лиганинг ортда қолган 21та туридан сўнг 44 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!