Сўнгги 4 ой ичида илк бор "Реал"нинг асосий таркибида майдонга тушган Бэйл 2 дақиқада 2та гол урди (видео)

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл кеча Испания Ла Лигасининг 18-тури доирасида бўлиб ўган “Сельта”га (2:2) қарши баҳсда ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш лозимки, уэльслик футболчи сўнгги 4 ойдан буён илк марта “Реал”нинг асосий таркибида майдонга тушди ва икки дақиқа ичида 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Қуйида ушбу голларни томоша қилишингиз мумкин:

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум Ла Лигада жами 13та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!